

"Мен Неаполда ажойиб вақтни ўтказганман, ушбу шаҳарни ва маҳаллий мухлисларни севаман. Ҳозир қайтиш ҳақида ўйламаяпман, менинг "Челси" билан шартномам бор.
Аммо, келажакда шундай имконият туғилса, мен қайтишни хоҳлардим", - дейди 29 ёшли футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Жоржиньо "Наполи"да 2014-2018 йиллар давомида ўйнаган. Италиялик хавбек "Челси"да 2018 йилнинг ёзидан бери ўйнайди.



