

31 ёшли форвард жорий мавсум охиригача ижара асосида "аристократлар" шарафини ҳимоя қилади.
"Таркибда бир нечта ҳужумчилар бўлиши клуб учун яхши. Бу жамоанинг устунлиги, рақобат эса доимо фойда келтирган. Жамоага ёрдам бериш учун биргаликда меҳнат қиламиз" - дейди Жиру.
Игуани жорий мавсум А Сериянинг 15та учрашувида майдонга тушиб, 6та гол урди ва 1та голли пас берди.



