Жеррард "Тоттенхэм" бош мураббийлиги учун даъвогар

Alisher
27 июн 2021, 09:01
"Тоттенхэм" "Рейнжерс" бош мураббийи Стивен Жеррардга қизиқмоқда.

Жеррардга қадар Лондон клуби "Вулверхэмптон" собиқ бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту билан музокаралар олиб борди, аммо у муваффақиятсиз якунланди.

"Тоттенхэм" 2020/21 йилги мавсум АПЛда 7-ўринни эгаллади. Апрелдан буён жамоани вақтинчалик Райан Мэйсон бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жеррард "Рейнжерс"да 2018 йилдан бери ишламоқда. Унинг қўл остида жамоа ўтган мавсум Шотландия чемпионига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: London Evening Standard