ЖЧ-2018 вақтида олий лига ўйинлари бўлмайди

Narzulla Saydullayev
17 ноя 2017, 09:01
Кейинги йил ёзда Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати ўйинлари бўлиб ўтади.

Мундиаль ўйинлари бўлиб ўтаётган вақтда Ўзбекистон олий лигасида ўйинлар бўлиб ўтмайди. Бу ҳақда ПФЛ бош директори Омон Ғофуров СПОРТ телеканалининг "ГОЛ" кўрсатуви вақтида маълум қилди.


"Кейинги йил Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Мухлислар бор эътиборларини ушбу мусобақага қаратишлари учун июнь ва июль ойларида олий лига ўйинларини қўйиш режалаштирилмаяпти", - дейди Омон Ғофуров.


Маълумот учун, Россиядаги Жаҳон чемпионати 14 июнда бошланиб 15 июль куни ўз якунига етади. Ўзбекистон терма жамоаси ушбу мундиалда иштирок этмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia