

Учрашувнинг 57-дақиқасида Гарри Кейин ўзига нисбатан ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган пеналтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни очди. Бу Ҳаррининг ЖЧдаги олтинчи голи сифатида қайд этилди. Баҳс шу ҳисоб билан якунланаётган бир пайтда колумбиялик марказий ҳимоячи Йерри Мина бурчакдан узатиб берилган тўпни боши билан дарвозага йўналтирди-1:1.
Бу Минанинг ЖЧ-2018 даги қаторасига учинчи учрашувда рақиб дарвозасига киритган учинчи голи бўлди.
Беллашувнинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмагач, томонлар 15 дақиқадан иборат экстра таймларни ўтказишди. Унда ҳам гол уриш ҳеч бир жамоага насиб этмади.
Пеналтилар сериясида эса омад инглизларга кулиб боқди. Гарчи колумбияликлар посбони Оспина пеналтилар сериясида бир марта маҳорат кўрсатиб, Хендерсоннинг зарбасини қайтариб қолган бўлсада, колумбияликлар сафида Урибе ва Бакка хатога йўл қўйишди.
Натижада инглизлар ЖЧ-2018 чорак финалга йўл олди.



