Жавоҳир Илёсов: "Машъал" кубокда финалга чиқмоқчи"

Narzulla Saydullayev
22 май 2016, 15:31
"Сўғдиёна" - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар дарвозабони Жавоҳир Илёсов ўз фикрларини билдирди.
"Ўйин кутганимиздан ҳам қийин бўлди. Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Кейинги босқичда ҳам муносиб ўйнашга ярим финалга чиқишга уринамиз. Кўплаб вазиятларда жамоамни голлардан қутқариб қолдим? Ўз вазифамни бажардим холос, жамоадошларим ҳам менга ёрдам бериб туришди.

Кейинги босқчида "Локомотив" ёки "УзДонгЖу" билан ўйнаймиз. Кубокда финалга қадар боришга ҳаракат қиламиз", - дейди Жавоҳир Илёсов.

"Машъал" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›