Жамшид Искандеров: "Мухлисларни чиройли ўйин билан хурсанд этишга интиламиз"

Tolibjon Qosimov
27 фев 2018, 19:27
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров "Сўғдиёна"га қарши учрашувдан аввал ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Жамоамиз билан дастлаб Туркияда, кейин БААда бўлиб ўтган йиғинларимиз яхши кечди. Худо хоҳласа, чемпионатга тайёрмиз. Сиз азиз мухлисларни 2 март куни ўтказиладиган ўйинга таклиф қиламиз. Биз ўзимизнинг чиройли футболни кўрсатиб, сизларни хурсанд этамиз.

Биринчи учрашув осон бўлади деб ўйламайман. Насиб қилса, чиройли ўйин билан ишқибозларга хурсандчилик улашамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›