

"Қийин ўйин бўлишини билардик. Ўз хатоларимиз эвазига гол ўтказиб юбордик. Яратган илк вазиятимиздан фойдаланганимизда умуман бошқача ўйин бўларди.
Эрта ўзгартириш? Буни мураббийдан мен илтимос қилдим. Умуман, баҳс олдидан майдонга тушишим сўроқ остида эди. Ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим ва майдонни эрта тарк этдим. "Металлург"га қарши ўйинда ҳам шундай ҳолат кузатилганди", - дейди Машарипов.



