Жаҳон чемпионати ҳар икки йилда ўтказилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
24 ноя 2018, 15:45
Жанубий Америка футбол кофедерацияси (КОНМЕБОЛ) президенти Алехандро Домингеснинг сўзларига кўра, у бошқараётган ташкилот ФИФАга жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш таклифини берган.

"Биз бу ғояни қўллаб-қувватлаймиз. Миллатлар лигаси ўрнига ҳар йили турнир ўтказишимиз мумкин. Жаҳон чемпионати - ҳамма иштирок эта оладиган мусобақа. Агар мундиал ўтадиган вақтни ўзгартирсак, футболчилар фаолияти давомида 4 марта ЖЧда иштирок этиши мумкин.

Бунинг иложиси бор ва шу сабабли ФИФАга таклиф билан чиқди. Бу федерацияларга кўпроқ пул олиб келиши мумкин" - дейди Домингес.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Independent