Италияда 2021 йилга қадар ўйинлар мухлисларсиз ўтиши мумкин

Mirjalol Normatov
12 апр 2020, 14:55
Италия чемпионатининг ўйинлари 2021 йил январига қадар мухлисларсиз ўтиши мумкин.

Журналист Танкреди Палмерининг берган маълумотига кўра, айни дамда ҳукуматда бу вариант кўриб чиқилмоқда.

Италия - Европада коронавирус юқтирганлар сони бўйича етакчи давлат бўлиб турганди. Ҳозир эса Испания етакчиликни тортиб олди.

Бугунги кунга қадар коронавирусдан вафот этганлар сони 19 468 нафарни ташкил қилмоқда.

А Серия А 26-турдан кейин тўхтатилган эди. 63 очко билан «Ювентус» пешқадам бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport