Испаниядан Еврокубокларда иштирок этадиган барча жамоалар номи маълум

13 май 2018, 07:58
Келаси мавсумда Испаниядан Европа Чемпионлар лигаси ва Европа Лигасида иштирок этувчи барча клублар аниқланди.

ЕЧЛда “Барселона”, “Атлетико”, “Реал” ва “Валенсия” клублари иштирок этади. Бу тўртлик тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан баҳсларга киришади. 

Европа Лигасида эса “Вильярреал”, “Бетис” (тўғридан-тўғри гуруҳ босқичида) ва “Севилья” (иккинчи квалификацион раунддан) жамоалари ўз омадларини синаб кўришади.

Ўхшаш янгиликлар