Испанияда Лионель Месси номли соврин пайдо бўлиши мумкин

Aslanov Jasurbek
31 окт 2018, 11:32
2015/16 мавсумдан бошлаб Испания чемпионатида йил футболчиси аниқланмаяпти.

ЛаЛига раҳбарияти ушбу совринни янгича кўринишда топширмоқчи ва бу ҳақида бош қотирмоқда. Йил футболчисига топшириладиган совринга Лионель Месси номи берилиши мумкин.

"Бу ғоя менга ёқди, муҳокама қиламиз. Лионель дунёнинг энг яхши футболчиси ва ҳар мавсум буни исботлаб, иложсиз нарсанинг ўзи йўқлигини кўрсатиб келмоқда. ЛаЛиганинг энг яхши футболчисига бериладиган совринга Месси номини бериш ажойиб ғоя" - дейди ЛаЛига раҳбари Хавьер Тебас.

Ҳозир йил футболчисини Marca нашри аниқлайди. Йил дарвозабони совринига Рикардо Самора, энг яхши ҳужумчи совринига Рафаэль Морено номлари берилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›