Испания терма жамоаси машғулотида мухлислар Пикега хуштак чалишди

Aslanov Jasurbek
27 мар 2018, 13:27
"Барселона" ва Испания терма жамоаси мухлислари миллий жамоанинг очиқ машғулотида Херард Пикега хуштак чалишди.

Маълумотларга кўра, машғулот давомида футболчи номига кўп марта хуштак чалинган. Мухлислар Пикени Каталония мустақиллиги учун курашгани туфайли ёмон кўради.

Бугун, 27 март куни Испания терма жамоаси Аргентинага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Баҳс Мадриддаги "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›