Испания. Рамос ўрнига "Реал"нинг бошқа футболчиси терма жамоага чақирилди

Aziz Tukhtamuradov
6 окт 2015, 21:52
Испания терма жамоаси бош мураббийи Висенте Дель Боске "Реал" футболчиси Начо Фернандесни терма жамоага чақирди.

Футболчи терма жамоага ўзининг клубдоши Серхио Рамоснинг ўрнига чақирилди.

Таъкидлаб ўтиш лозимки, Рамос энди Испания терма жамоасининг Люксембург ва Украина терма жамоаларига қарши бўлиб ўтадиган ўйинларида иштирок эта олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru