Испан ОАВ "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг Зиданни танқид қилишди

Aslanov Jasurbek
24 апр 2017, 18:45
Испан ОАВ "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги ЛаЛиганинг 33-тур учрашувидан сўнг Зинедин Зиданни танқид қилишди.

Баъзи нашрларнинг фикрича, франциялик мутахассис мағлубиятнинг асосий сабабчиларидан бири бўлди.

AS газетаси Зиданнинг Гарет Бэйлни асосий таркибда тушириш қарорини ғалати деб ҳисоблади. Уэльслик биринчи бўлимда жароҳат туфайли майдонни тарк этди. Газетанинг ёзишига кўра, Зидан Мессини хавфсизлантириш чорасини топа олмаган.

Marca нашри майдонга нега Иско тушмаганига қизиқди. Уларнинг фкирича. Зиданнинг кўрсатмалари жамоанинг иккинчи бўлимдаги ўйинига салбий таъсир кўрсатган.

Sport.es Зиданда тактик реакциялар йўқлигини айтди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS