Испан клуби Кварацхелияни харид қилмоқчи

Alisher
15 ноя 2021, 17:38
"Рубин" етакчиси Хвича Кварацхелия фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.

Грузия терма жамоаси ўйинчисига "Вильярреал" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Сариқ сувости кемаси" иқтидорли хавбек учун "Милан" билан курашмоқчи. Татаристон клуби ўз навбатида ўйинчи билан 25 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр.

20 ёшли грузин 2021/22 йилги мавсум РПЛ доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Хвичанинг "Рубин" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Fichajes