

Бир ҳафта олдин римликлар "Фиорентина"га қарши баҳсда баҳсли пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқаришди (1:1), А Сериянинг 15-турида эса ҳимоячи Бартош Берешиньски тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакамлар "Сампдория" дарвозасига пенальти белгилашмади.
"VAR худди бизга қарши ишлаётгандек тасаввур уйғонмоқда. "Фиорентина"га қарши баҳсдаги вазиятни ҳозиргача ҳазм қила олмайман. Голни нишонлашдан аввал ҳар сафар иккиланишимиз керак. Менинг вақтимда ён ҳакамга қарашнинг ўзи етарли эди" - дейди Инзаги.


