

Нидерландиялик футболчига ҳам "Барселона" бош мураббийи Рональд Куман қизиқиш билдирмоқда.
Мерсисайдликлар ҳали шартномаси 2021 йилнинг ёзида тугайдиган Вейналдум билан битимни узайтириш борасида келишувга эриша олмади.
Хабарларга кўра, ўйинчииннг ўзи клубини ўзгартиришни хоҳламоқда.
30 ёшли хавбек жорий мавсум "Ливерпуль" сафида барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



