"Интер" Перишич билан шартномани узайтиришни январда муҳокама қилади

Alisher
19 дек 2021, 12:11
"Интер" форварди Иван Перишич клуб билан шартномани узайтириши мумкин.

Милан клуби раҳбарияти январда шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунланадиган 32 ёшли хорватнинг агенти билан битимни узайтиришни муҳокама қилмоқчи.

"Интер" 4 млн евро маош билан 2024 йилга қадар шартнома таклиф қилишга тайёр, аммо ўйинчининг ўзи 5 млн евро ва бонусларга эга бўлмоқчи.

Перишич жорий мавсум 22та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira