"Интер" Маркус Рэшфордни нишонга олди

Alisher Ostonov
21 июн 2025, 12:25
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Футболчини Миланнинг "Интер" клуби нишонга олган.

"Интер" Маркуснинг вакиллари билан музокараларни бошлаб юборган. Бироқ, футболчининг юқори молиявий талаблари туфайли келишув амалга ошмаслиги мумкин. Ҳозирда томонлар муроса йўлини топиш устида музокара олиб бормоқда.

Рэшфорд ўтган мавсум ижара асосида "Астон Вилла"да ўйнаган эди. "Манчестер Юнайтед" келажак учун футболчига умид билдирмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur

Сўнгги янгиликлар

Барча ›