

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, Италия клуби ўйинчи билан эркин агент мақомида шартнома имзолайди.
"Интер" германиялик футболчига тўрт йиллик шартнома ва 3 млн евро+бонуслар кўринишида шартнома таклиф қилди.
Гинтер "Боруссия"да 2017 йилдан бери ўйнайди. У жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушди.



