“Интер” “Барселона” футболчисини ижарага олди, кейинчалик 35 млн еврога харид қилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
23 янв 2018, 00:08
Италиянинг “Интер” клуби “Барселона” ярим ҳимоячиси Рафиньяни ижарага олди.

Миланликлар футболчи билан шу йилнинг 30 июнига қадар ижара шартномасини имзолашди. “Интер” ижара шартномаси якунланганидан сўнг Рафинья Алькантарани 35 млн евро эвазига сотиб олиши мумкин.

Шартномада айнан шундай банд бор. Трансфер суммасининг бонуслар ҳисобига 3 млн еврога ошиши кутиляпти. 24 ёшли Рафинья “Барселона” футбол академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоа таркибида 2011 йилнинг 9 ноябрь куни дебютини нишонлаган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›