Инглиз клуби ҳам Неймарни сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
8 дек 2018, 16:10
ПСЖ ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Манчестер Юнайтед" бразилиялик форвард учун курашга қўшилмоқчи ва футболчи трансфери борасида таклиф тайёрлаяпти. Инглиз клуби раҳбариятининг фикрича, Неймар МЮни АПЛ турнир жадвалида биринчи ўринга қайтара олади.

Олдинроқ, Неймар ҳеч бўлмаса бир кун АПЛда тўп тепишни хоҳлаётганини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L'Equipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›