Инфантино: "ЖЧ иштирокчилари сони ортишидан жаҳон футболи ютади"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2016, 18:45
ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сони ортиши ҳақида фикр билдирди.

"Конфедерациялар Кубоги иштирокчилари сонини орттириш борасида ўйлаб кўриш керак (кулади). Футболни яхши кўраман. Бугун футбол - фақат Европа ёки Жанубий Америка эмас. Бизда икки йўл бор - Европа ва Жанубий Америка иштирокчилари сонини камайтириш ёки қатнашчиларни кўпайтириш. 48 та жамоа - бу бор-йўғи ФИФАнинг 22% аъзоларидир.

Еврода 24 та жамоа иштирок этади - бу УЕФАнинг 45% аъзоси дегани. Бу клубларга ҳам тегишли. Бошқа клублар учун ҳам жой топишга уриниб кўрамиз. Жаҳон футболи бундан фақат ютади деб ўйлайман" - дейди Инфантино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com