

Турнинг марказий ўйини Самарқандда «Динамо» ва Андижоннинг «УзДонгЖу» клублари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув борасида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Шариповнинг фикри билан қизиқдик.
«УзДонгЖу»га қарши учрашув қизиқарли ва шиддатли ўтишига шубҳам йўқ» - дея гап бошлади Илҳом Шарипов.
«Ушбу жамоа турнирнинг етакчиларидан бири. Ўз олдига Олий Лигага чиқишни мақсад қилиб қўйган. Таркиби ва ўйини ҳам анча шаклланган. Бежизга пешқадамлар сафида бормаяпти. Биз ҳам Олий Лигага чиқишни мақсад қилганмиз, шундай экан мухлислар жангавор ўйин гувоҳига айланишади. Мен ўз шогирдларимга ишонаман. Умид қиламанки, «Динамо» ўз мухлисларини чиройли ўйин ва ғалаба билан хурсанд этади» - дея фикрини якунлади «Динамо» бош мураббийи.



