

25 ёшли испаниялик футболчини "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Руис "Наполи"да катта маош олмайди, шундай экан Англиядан молиявий жиҳатдан яхши таклифга у қизиқиш билдириши мумкин.
Фабиан жорий мавсум 28та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 4та ассист қайд этди. Испаннинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



