

Миланликлар ҳужумчиси Гонсало Игуаин ана шу учрашувни охирига етказа олмади.
Аргентиналик форвард рақиб ярим ҳимоячиси Роландо Мандрагора билан тўқнашувдан сўнг алмаштиришларини сўради ва 35-дақиқада белини ушлаган ҳолда майдонни тарк этди.
11 ноябрь куни "Милан" ва "Ювентус" жамоалари ўзаро баҳс олиб борадилар. Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳужумчи ёзда кейинчалик 54 миллион еврога сотиб олиш шарти билан Турин клубидан ижарага олинган эди.

Жорий мавсум Игуаин 5та гол урди ва битта голли пас берди.




