Учрашувнинг сўнгги сонияларида рақиб футболчисининг қайтариб жамоамизни голдан қутқариб қолган посбонимиз ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
- Ўйин сўнггида мўжизавий вазият рўй берди...
- Бу мўжиза эмас. Шунчаки мен жамоага, жамоа менга ёрдам берди. Футбол жамоавий ўйин, унда битта одам ўйнамайди. Ютуқ ҳам барчаники.
- Ёдингизда бўлса Жанубий Кореяга қарши ўйинда ҳам деярли шундай вазият рўй берганди.
- Ҳа ўшанда ҳам ҳаводан оширилган тўп охир-оқибат дарвозамизга кириб кетганди. Бу футбол, гоҳида тўпни қайтарса бўлади, гоҳида бунинг иложи бўлмайди.
- Ёмғир ёққани футболчиларга қанчалик қийинчилик туғдирди?
- Менимча ёмғир ёққани бизга фойда бўлди. Сабаби ёмғир тингач йигитлар ўзига келди ва бир қатор вазиятлар содир этилди.
- Биринчи бўлимда битта хатога йўл қўйдингиз. Ўша вазият ҳақида нима дея оласиз?
- Исмоилов ва Муллажонов рақиб футболчисини қўриқлашаётганди. Мен тўпга чиқиб уни ушламоқчи бўлганимда ҳужумчи туртиб юборди. Ҳакам ўша вазиятда қоида бузилмади деб топди. Яхшиям Анзур хатони тўғрилади.
- Бутун ўйинни олсак КХДР қандай таассурот қолдирди?
- Рақиб биздан чўчиброқ ўйнади. Улар ҳимояда ҳаракат қилиб асосан қарши ҳужумда ўйнашди. Битта бўйи узун ҳужумчиси бор экан, кўп тўп узатишлар унга қаратилди.
Нодирхўжа Юлдашев
Сидней