
Спорт канали орқали эфирга узатилган "Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлган "Локомотив" спорт директори Равшан Муқимов жамоа посбони Игнатий Нестеровнинг ҳолати бўйича маълумот бериб ўтди.
"Игнатий Нестеровнинг жароҳати кутилганидек жиддий бўлиб чиқмади. Клуб шифокорларининг аниқлашича, Нестеров узоғи билан 4 ой ичида яна сафга қайтиши мумкин. Бу хабар унинг рақобатчиларини ранжитиши мумкин. Лекин жамоамиз учун бу жуда муҳим аҳамият касб этади. Игнатий Нестеров тез орада яна яшил майдонга қайтади", - дейди Равшан Муқимов.