

Швециялик футболчи пайшанбагача машғулотлар қилмайди. Шу билан бирга Златанда 19 октябрь куни бўлиб ўтадиган ЧЛ доирасидаги "Порту"га қарши ўйинда майдонга чиқиш имконияти бор.
Соғлигидаги муаммо сабаб Златан Ибрагимович 2021/22 йилги мавсум ўйинлардан бирида фақатгина 30 дақиқа ҳаракат қилди. Футболчи бу ярим соат давомида "Лацио" дарвозасини сентябрда бўлиб ўтган ўйинда ишғол қилишга улгурди.
"Милан" етти турдан сўнг А Серия жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.



