Ибрагимович "Милан"даги вазифаси ҳақида маълумот берди

Sherzod Nurmatov
7 авг 2024, 20:01
Швециялик собиқ футболчи мураббийлар штабига қўшилишни истамаяпти.

"Милан" собиқ футболчиси Златан Ибрагимович клубдаги ролини тушунтириб берди.

"Мен мураббийлик қилишни хоҳламайман. Мураббий сифатида бир ҳафта ишласам, бутунлай кулранг сочлар пайдо бўлади. Тренернинг иш вақти кунига 12 соатгача.

Мураббий бўлсангиз, сизда умуман бўш вақтингиз бўлмайди. Менинг вазифам – ҳамма нарсани бирлаштириш, етакчи бўлиш, тузилма ва ташкилотнинг иш фаолиятини назорат қилиб бориш. Ишим – ҳаммани фаолликда ушлаб туриш", – деди футболчи.

Аввалроқ миланликлар бош мураббийи жамоанинг кейинги мавсумдаги мақсадини айтиб ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›