Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг ёмон ўйин қайси эканлигини айтди

Alisher
6 фев 2020, 12:20
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола фаолияти давомидаги энг ёмон ўйинни эслади.

"Мураббийлик фаолиятимдаги энг ёмон ўйин? "Бавария"да ишлаганимда "Реал"га 0:4 ҳисобида ютқазганимиз. Бу энг ёмон ўйин бўлган эди, бизда ҳеч нарса ўхшамаган ва мен вазиятни ҳеч қанақасига ўзгартира олмагандим. Биз яхши жамоа эдик, аммо ўша ўйинни бутунлай бой бергандик", - дейди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола жамоаси ЕЧЛ доирасида "Сити" билан яна "Реал" жамоаси билан тўқнашади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca