


"Бу икки йигит (Лионель Месси ва Криштиану Роналду) қилган ишларни такрорлаш деярли имконсиз. Биз шунга ўхшаш нарсани кўришимиз мумкин, лекин менимча, бундай бўлмайди. Криштиану ва Лео каби футболчиларни топиш мушкул. Бошқалар улар қилган ишларни қила олиши даргумон", – деди Гвардиола.
"Манчестер Сити” эртага ПСЖга қарши ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.



