Гвардиола “Марсель”га қарши ўйин олдидан: “Фернандиньо олдинги формасида эмас, Агуэро эса …”

Eldor Akmurzayev
8 дек 2020, 20:41
Чемпионлар Лигаси 6-тури доирасида “Ман Сити” эртага ўз майдонида “Марсель”ни қабул қилади.

Мезбонлар устози Пеп Гвардиола ўйин олдидан ўз фикрларини айтди.

“Таркибни эртага аниқлаб оламиз. Балки, Агуэро захирада қолиши мумкин. Эртага унинг нафақат тиззаси, балки танаси юкни қандай қабул қилишини ўрганиб чиқамиз. Охирги 3-4 кун давомида у жамоа билан машқ қилгани ва кичик муаммолари йўқолгани муҳим.

Фернандиньо – жамоа бўлаги. У “Порту”га қарши ажойиб ўйин ўтказганди, аммо унга ҳафтада учта ўйин ўтказиш оғир, шу туфайли кучни тўғри тақсимлаш керак. У 4 йил аввалги формасида эмас.

Виллаш-Боашни жуда ҳурмат қиламан. У кўплаб клубларни бошқарган, “Порту” билан ажойиб ютуқларга эришган, кейин эса Англия ҳамда Францияда давом эттирган. Қаторасига икки мағлубият билан бошлаш қийин, аммо “Марсель” қойилмақом жамоа, уларда Пайет ва Товен бор. Францияда кучли чемпионат бор. Бизни чиройли ўйин кутмоқда”, дейди Гвардиола.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›