

"Англияга келганимда мен ва Моуриньо кураши муҳокама қилинган. Бироқ икки йил ўтди ва ҳеч нарса содир бўлмади. Мен ҳеч қачон Моуриньони мағлуб этмаганман, у эса мени. Жамоаларимиз ғалаба қозонган. Мен Жозега қарши ўйнамайман, у эса менга қарши. Моуриньони ҳурмат қиламан. Манчестер дербиси - бу Пеп ва Жозе жанги эмас" - дейди Гвардиола.
"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви 7 апрель куни "Этихад" стадионида бўлиб ўтади.



