Гвардиола: “Ман Сити” Чемпионлар Лигаси элиталари қаторига кирмайди, буни ўзгартирмоқчимиз”

Eldor Akmurzayev
27 апр 2021, 20:00
Чемпионлар Лигаси 1/2 финалида ўрин олган ПСЖга қарши эртанги баҳс олдидан “шаҳарликлар” устози Пеп Гвардиола ўз фикрлари билан бўлишди.

“Манчестер Сити” Чемпионлар Лигаси элиталари қаторига кирмайди, аммо биз унинг таркибида бўлишни хоҳлаймиз. Охирги йиллар мунтазам Чемпионлар Лигасида ўйнаяпмиз ва омадимиз келиб мусобақа ярим финалига чиқдик. Ғалаба қозониш учун ўз ўйинимизни кўрсатишимиз лозим.

Ҳамма яхши формада, тайёр ва хотиржам ҳолатда. Париждалигимдан жуда хурсандман. Бу биз учун янгилик ва буни бошдан ўтказаётганимиздан жуда миннатдормиз. Ижобий натижа учун нима қилишимиз кераклигини биламиз. Учрашувда ғалаба қозонишга уруниб кўрамиз”, дейди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: isport.ua