Гвардиола Чемпионлар лигаси ўйинидан сўнг "Наполи" автобусига ўтириб олди

Aslanov Jasurbek
2 ноя 2017, 15:45
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола тасодифан неаполликлар автобусига ўтириб олди.

Бу воқеа "Наполи"га қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-тур учрашувида содир бўлди.

"Сан-Паоло" стадионидан чиқишда, Хосеп Гвардиола автобусларни адаштириб юборди ва "Наполи" автобусига чиқиб кетди. Испаниялик вазиятни тезда тушунди ва "Манчестер Сити" автобусига ўтиб олди.

Ўйиндан кейин икки жамоа устозлари бирга суратга тушишди.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia