

“Дастлабки 20 дақиқаликда яхши ўйнадик. Ҳужумда ҳаммаси жойида бўлди, бироқ рақибга кўпроқ имконият яратишга қўйиб бердик. Ҳужумда ҳаракатлар менда яхши таассурот қолдирди, бироқ етарлича яхши ҳимояланмадик. Биринчи бўлим сўнгида 4-голни урганлигимиз фойдамизга бўлди, акс ҳолда иккинчи бўлим ҳам жуда қийин бўларди. Бу қийин мусобақа, аммо асосийси, бизнинг барқарорлигимиз”,—дейди Гвардиола.



