

"У жамоанинг таянч ярим ҳимоясида фидойилик намунасини кўрсатиб келмоқда. Шу боис унинг ўз жамоасида келгуси йилда ҳам тўп тепишга рози эканлиги инобатга олинди ва 1 йиллик шартнома имзоланди.
Жамоамиз таркибида ўтган мавсумни тўлиқ ўтказган Ғулом Ҳайдар Гулямов майдонда 2177 дақиқа ҳаракат қилиб, энг кўп ўйнаган футболчи сифатида эътироф этилди", – дейилади клуб хабарида.



