

Миллатлар лигаси турнирининг илк турида французлар сафарда Швеция термаси билан куч синашишди. Мазкур беллашувнинг сўнгги дақиқиқаларида мезбонлар дарвозаси томон 11 метрлик жарима тўпи белгиланди. “Нуқта”га яқинлашган “Барселона” форварди ҳисобдаги фарқни оширишнинг уддасидан чиқа олмади.
Швеция-Франция учрашуви Сольне шаҳридаги “Френдс Арена” стадионида бўлиб ўтиб, унда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғолиб чиқишди. Беллашувдаги ягона голни 41-дақиқада Килиан Мбаппе рақи дарвозасига йўллади.



