Гризманн келаси ёзда "Барселона"дан кетмоқчи

Alisher
19 ноя 2019, 15:30
"Барселона" ҳужумчиси Антуан Гризманн Каталония клубидан кетиши мумкин.

Журналист Эдуардо Индунинг хабар беришича, у бундай маълумотни ўйинчига яқин манбалардан олган.

Франциялик футболчи агар вазият яхшиланмайдиган бўлса келаси ёзда жамоадан кетишга тайёр.

Футболчи жорий мавсум Ла Лигада 11та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этган.

Олдинроқ, Гризманнинг жамоа етакчиси Лионель Месси билан муносабатлари яхши эмаслиги хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: El Chiringuito

Сўнгги янгиликлар

Барча ›