Гризманн фикридан қайтди

Aslanov Jasurbek
4 июн 2018, 13:32
"Атлетико" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Антуан Гризманн яқин дўстларига Мадрид клубида қолишини маълум қилди.

27 ёшли футболчининг янги шартномасида йиллик маош сезиларли даражада оширилади.

Маълум бўлишича, "Атлетико"нинг Европа лигасидаги ғалабаси францияликка клубда қолишга туртки берган.

Олдинроқ, форвард "Барселона" билан келишиб олгани ва яқин вақт ичида клуб билан битим тузиши эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ABC