Goal: Ибрагимович «Лион»га қарши ўйиндан сўнг ОАВ билан суҳбатлашмади

Narzulla Saydullayev
2 авг 2015, 11:50
ПСЖ ҳужумчиси Златан Ибрагимович Франция Суперкубоги учун «Лион»га қарши баҳсдан сўнг (2:0) ОАВ билан гаплашмади, деб хабар бермоқда Goal нашри.

Олдинроқ Италия матбуоти Ибрагимовичнинг Париж клубини тарк этаётгани ҳақидаги фикрларини чоп этишганди.

Эслатиб ўтамиз, Ибрагимовичга «Милан» клуби жиддий қизиқмоқда. Унга «Рома», МЮ, «Галатасарой», «Фенербахче» ва МЛС клублари қизиқишмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru