

Ушбу таркибдан Қозоғистоннинг "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Александр Гейнрих ўрин олмаган. Олган маълумотларимизга кўра, Яманга қарши ўйинда ғалаба тўпини киритган ҳужумчи жароҳати туфайли Баҳрайнга қарши ўйинга чақирилмаган. Гейнрих бу жароҳат туфайли Филиппинга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян ҳужум чизиғига Марат Бикмаев, Игорь Сергеев ва Элдор Шомуродовни чақирган.



