

Германия терма жамоаси вингери Амин Юнус жорий мавсум "Аякс"нинг асосий жамоасида бошқа ўйнамайди. Олдинроқ ўйинчи жамоанинг ўринбосарлари сафига жўнатилган эди. Бунга сабаб, ўйинчи ўйин пайти захирага олинганидан норози бўлган.
Юнус ўринбосарларда икки ҳафтани ўтказиши керак эди. Лекин, футболчининг ўзини тутиши сабаб у иккинчи жамоада мавсум сўнггига қадар қоладиган бўлди. Бу ҳақда "Аякс" расмий сайти хабар берди.




