

"Bild" хабарига кўра, томонлар музокаралар олиб боришмоқда. Гладбахликлар футболчисини 42 миллион еврога сотиб юборишга тайёр туришибди. У Дортмундда Кристиан Пулишичнинг ўрнида ҳаракат қилиши кутилмоқда. Азарнинг хизматларига "Ливерпуль" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Бу мавсумда 27 ёшли Торган жамоаси таркибида 19 ўйинда 12 гол уриб, 7 голга ассистентлик қилди. Унинг шартномаси 2020 йилга қадар мўлжаллланган.



