Гари Невилл: "Челси"нинг Матични МЮга сотиш қарори менга ғалати туюлмоқда"

Aslanov Jasurbek
9 авг 2017, 18:14
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Гари Невилл "Челси" ўз ярим ҳимоячиси Неманья Матични МЮга сотиш қарори унга ғалати кўринганини айтди.

"Футиболчи клубини тарк этса, одатда мураббий у ҳақида ёрқин фикр билдирмайди. Кетадиган вақт келди, бу икки томон учун тўғри қарор дейилади. Аммо Конте у ҳақида худди жамоага керак инсондек гапирди. Ушбу трансфер ғояси Конте эмаслиги аниқ.

Бу ҳақиқатдан ҳам ғалати қарор бўлди, бунинг устига Матич асосий рақиблардан бирига сотилди. Конте мамнун эмас. Мураббий бўш жойни тўлдириш учун бош қотирмоқда" - дейди Невилл.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports