Галтье Мессининг "Бавария"га қарши ўйинга тайёр бўлишини маълум қилди

Sherzod Nurmatov
11 фев 2023, 15:41
ПСЖ бош мураббийи Кристоф Галтье ҳужумчи Лионель Мессининг "Бавария"га қарши Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки ўйинидан олдин жароҳатидан фориғ бўлишини кутмоқда.

Жамоалар 14 февраль куни ўзаро баҳс олиб боради.

Месси чоршанба куни "Марсел"га қарши Франция Кубоги 1/8 финали доирасидаги баҳсда жароҳат олди. Аргентиналик футболчи Франция чемпионатида "Монако"га қарши бўлажак ўйинни ўтказиб юборади.

"Лео мушаклари чарччаганини ҳис қилди, у душанба куни машғулотларни давом эттиради. "Бавария" билан ўйинда ўйнаши сўроқ остида эмас", – деди Галтье матбуот анжуманида.

35 ёшли Месси 2022/23 йилги мавсум Лига 1'да 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Eurosport