

"Гвардиола мен каби футбол жинниси. Машғулот қилаётганимда ёки ўйнаётганимда, телефонимда футболга оид бирор нарсани томоша қиламан. Қисқа вақт ичида Пеп яхши инсонлигини билдим. У ўз фаолияти давомида қўлга киритган барча совринларига муносиб.
"Манчестер Сити"га ўтиш қарорини қабул қилганимда, Гвардиоланинг қўнғироғи жуда муҳим эди. У менга лойиҳанинг муҳим қисми бўлишимни тушунтирди. У менга ишонаётганидан хурсанд бўлдим ва бу қарор қабул қилишда муҳим рол ўйнади" - дейди Жезус.



