Футзал. Япония биринчи финалчи!

Narzulla Saydullayev
9 фев 2018, 14:33
Хитой Тайпеида футзал бўйича Осиё чемпионатида дастлабки финалчи маълум бўлди.

Япония ва Ироқ ўртасидаги ярим финалда "самурайлар" 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб қитъа чемпионати финалига йўлланма олишди.

Ироқ эса учинчи ўрин учун баҳсда иштирок этадиган бўлди.

ОЧ-2018. Ярим финал
Ироқ - Япония 0:3
Голлар:
Каору Мориока 1, Рёсуке Нишитани 6, Юки Мурота 19


Иккинчи ярим финал баҳси Эрон ва Ўзбекистон ўртасида ўтади. Бу учрашув бугун, Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia